Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Пайшанба, 02.05.2024, 15:13

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Февраль 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
2526272829
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Февраль » 28 » Чўққига тош отиш марафони
Чўққига тош отиш марафони
22:21
Мухолифат ëшлар қўлига ўтиши керак деган гап, Ўзбекистонда маълум бир даврийликда маълум бир қонуният асосида доимо такрорланиб турганлигини кўрамиз.

Бу ерда яна бир қонуният кўзга ташланади. Ҳукумат ҳар сафар Муҳаммад Солиҳни мухолифат чўққисидан ирғитиш нияти бўлганида бу тадбирга қўл уради.

Тарихга назар солайлик.
1992 йил Эрк МК аъзоси Шоди Каримов (марҳум) Ҳукумат мулозими Мавлон Умрзоқов (кейин қамалиб кетган) билан биргаликда Солихни вазифасидан бўшатиш тадбирини бошлади.

Ҳукумат бу ишни амалга ошииш учун Тошкентдаги темирйўлчилар саройида Қурултой ўтказишга изн берди.
Аммо кишини гапига қулоқ солу ўз билганингдан қолма дейдиган Қурултой Шоди Каримов таклифини сотқинлик деб атаб ўз лидерини ўзгартирмади.

Шоди Каримов партиядан чиққанлигини Халқ Сўзи газетаси орқали билдириб¸ Истқилол йўли деган партия тузажагини ва бу партиянинг асосини ëшлар ташкил қилишини иддао қилди.

Партия тузилмади. Шоди Каримов забун бир ҳолатда оламдан ўтди. Мавлон Умрзоқов қамалди.

1993 йилда ЭРК партияси МК азоси Усмон Азимов ҳукумат пули эвазига Ватан тараққиëти партиясини тузди.
Мақсад миллатни уйғотиш ва ëшларни ўз атрофида бирлаштириш....

Сал ўтмай Усмон Азим партия пулини ўмарганликда айбланиб ишдан қувилди.
Партия тугатилди.

1998 йилда Эрк МК аъзолари Аҳмад Азам ва Нажмиддин Комилов шунингдек Шарқсунослик институтининг Гулҳумор исмли олимаси Каримов тарафидан телекамералар гувоҳлигида қабул қилинди.
Бу шовозлар эски мухолифатдан фойда йўқлигини ва фидокор ëшларни ўзида бирлаштирган миллий уйғониш партияси тузиш давр тақозоси эканлигини пафос билан баралла айтишди.
Сал ўтмай Фидокорлар партияси тузилди.
Урганчдаги АЛС телевиденияси мухбирининг сизнинг партиянгиз навбатдаги чўнтак партияси бўлиб қолмайдими деган саволига жавоб берган партияни ўша пайтдаги раҳбари Аҳмад Азам¸- "Биз сиғадиган чўнтакни ўзи йўқ"¸деб жавоб берди.

Сал ўтмай Аҳмад Азам ва фидокорлар партияси ҳукумат чўнтагидаги сариқ чақага айланди .
2003 йил 22 октябрь куни Республика кўзи ожизлар жамияти маданият саройида «Эрк» демократик партиясининг 5-қурултойи бўлиб ўтди.
Эрк партияси МК азоси Самад Мурод бир кун олдин СНБга чақиртирилиб унга Муҳаммад Солиҳни партия лидерлигидан четлаштириш вазифаси топширилди.
Самад Муродга махсус инструкция ва пул берилди. ( бунга гувоҳ ва ҳужжатларимиз бор)
Акс холда Самад Муроднинг қамоқхонада петухга айлантирилгани акс этган видеотасма Қашқадарëда тарқатилиши мумкинлигини айтиб таҳдид қилинди.
Самад Мурод пул эвазига Олой бозоридан мардикорлар ëллаб келиб Қурултойда тўполон уюштирди.
Самад Мурод ўша пайтда мухолифат сафларига ëшлар келиши ва улар Ўзбекистонни уйғотиши зарурлигини айтди.
Иғвога учмаган Отаназар Орипов, Дилором Исоқова, Абдуҳошим Ғафуров бошчилигида ЭРК раҳбарияти бошқа залга кўчиб ўтишди. ва қурултойни давом эттиришди.
Муҳаммад Солиҳ яна партия лидерлигида қолди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 2004 йил 26 январь куни журналистлар билан учрашув чоғида “мухолифатни ёшлар орасидан излаш керак”, деди.
Ўша пайтдаги Озодлик радиоси берган лавҳадан иқтибос.
"Мухолифатни ёшлар орасида вужудга келтириш мумкинми?
“Озодлик” мухбири шу савол билан ёшларга мурожаат қилди.
Баҳодир исмли талаба Президентнинг бу сўзларини қўғирчоқ театрда янги спекталь қўйишга ундаш, дея баҳолади.
“Ҳукуматимиз шундай томошалар қўядики, гўёки бизда демократик тамойиллар амал қилаётгандек. Аслида эса аҳвол бутунлай ўзгача”, - деди у. "
Иқтибос тугади.

Баҳодир исмли талаби айтган томоша 2005 йили Андижонда Бобур майдонида юз берди.
Бобур майдонида минглаб ўзбеклар Каримов жаллодлари томонидан отилганидан сал ўтмай навбатдаги Ëшлар ҳаракати тузилгани эълон қилинди.

Ўша пайтдаги Ўзбекистоннинг АКШдаги элчиси, совет КГБсининг собиқ ва ўзбек СНБсининг фаол ходими Абдулазиз Комилов рахнамолигида Дунё Ўзбеклар Кенгаши номли бир ташкилот тузилгани малум қилинди.

Сал ўтмай Кенгаш аъзолари 10 декабрда ҳукумат раҳнамолигида ош қилиб рақсга тушиб тадбир ўтказганларини яшириб бўлмас кайф билан эълон килдилар.
"Ўзбек халки қон қусаётган пайтда, улар ўзбек ëшларини уйғотишни таргиб килиш бахонасида раксга тушиб ош ебдилар." деб ëзди бу ҳақда мухолифат нашрлари.
АҚШ да таълим олаëтган ëшлар тузганлиги иддао қилинган бу ташкилот тариҳга Маразлар уюшмаси бўлиб кирди ва йўқ бўлди.
Аммо мухолифат чўққисини лидердан тозалаш ҳаракатлари давом этаверди. Чунки СНБ деган ташкилотда одамлар бу ишдан ойлик олиб бола чақа боқаëтгандилар.
2007 йил 8 феврал куни Тошкентдаги Ўзбекистон меҳмонхонасида Фидокорлар партияси "Ëшлар қаноти" нинг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирга йиғилган ëш ялангнинг юз қиëфаси Гитлерюгентларга ўҳшарди. Улар Каримов учун жонимизни жабборга берамиз деб ҳайқиришди. Манқурт дегани шулар бўлса керак деган ҳаëл ўтди ўшанда.

2008 йил ҳам кириб келди аммо ўзбек мухолифати лидерларини аҳлатга отиш керак деган СНБ установкаси ҳавода дайдиб юрар эди.

Уз нюс нет нашри муҳаррири Галима Буҳарбаева 2008 йил январ ойида Отларни алматириш керак деган редаксион мақола билан чиқди.

Мақоладан иқтибос.
"Ўзбекистонга янги одамлар, янги ғоялар, янги сиёсий кучлар керак... ўзбекистонлик ёшлар, фақат уларгина мамлакатни ўзгартиришга қодир бўлган куч эканликларинини англаб етмоқлари лозим....
Фақат ”Бирлик” ва “Эрк” партиялари тимсолидаги эски мухолифатга умид қилиб ўтириш эндиликда мантиқсизликдир. Эски мухолифат, янги миллий ғояни шакллантиришга, халқни оёққа турғазишга ва уни келажак сари етаклашга қодир дея ҳисоблаш қийин. У бошқаларга қувват берувчи малакали кадрлар, янги фикрлар етишмаслигидан, шунингдек ўз лидерларининг авторитаризмидан жабр кўрмоқда."
Уз нюс нет мақоласидан иқтибос тугади.
Айни сайт бу юзадн сўров уюштирди. 2008 йил 28 феврал кунги сўров натижаси мана бундай.
Сайтни ўзбекча нашрини ўқийдиганларнинг 47 фоиз бу гапга қарши.
Рус тилида ўқийдиганларнинг эса 27 фоизи бу гапга қарши.
Инглиз тилида ўқийдиганларнинг 75 фоизи ўзбек мухолифатида лидерлар алмаштирилишига қарши.
Изоҳга ҳожат йўқ.
Яна мавзуга қайтсак. Сўнгги кунларнинг янгилиги .
Алибой Йўляхшиев, Исмойил Дадажонов ва яна бир қанча кишилар интернетдаги скайпда йиғилиб Уйғон Ўзбекистон ëшлар ҳаракатини тузишибди.
Яна ўша гаплар.......
Чарчамаганига ҳайронман буларнинг.
Ҳейгел деган файласуф бир дарëда икки марта чўмилиб бўлмайди деган эди аммо Ўзбекистонда буни тескариси бўлаëтгандай.
 
Элбек Муҳаммадëров.
Тошкент 2008 йил 28 феврал
Ponauz.Info
Категория: Хабарлар | Просмотров: 1948 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 uzbek  
0
skaypda bemalol yigilashaversin...

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]