Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Пайшанба, 02.05.2024, 09:50

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Март 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Март » 6 » Пахта можароси
Пахта можароси
22:35
Гулноза
Узбекистон ёшлари хакида куп гаплар айтилади-ю, лекин биз шу ёшларга далда була олдикми? Халк орасида юриб, кузатишларим натижасида шуни англаб етдимки, ута аклли ёшлар куп, сухбатлашган сайин инсонда умид пайдо булади.Узбекистонда ижтимоий,иктисодий ва сиесий бекарорлик хукм сурмокда. Кийинчиликларга карамай, улар янада билимга чанкок эканликларини пайкадим. Бир талабанинг фикрича: «Каримов сиёсатининг умри кискадир. У улиши биланок у тутган сиёсат хам улади!».
Узбекистондаги купчилик талаба ёшлар интернетда мустаккил иш оркали чет давлатларга укишга кетиб колишмокда. Бу талаба ёшларимизнинг орасида мен биладиган кучли зехнли докторлар, хукукшунослар, агрономлар, таржимонлар, тарихчилар ва бошка куп мутахассислар, яъни Узбекистоннинг келажагига зарур буладиган кадрлар бор. Хар йили 10 сентябрдан то 4 ноябрга кадар талабалар пахта йигим-теримига жалб этилади. 2007 йил эса 20 сентябрдан то октябр урталаригача пахта йигим-теримига жалб килинди. Кейин эса озод килиндилар. Бунга сабаб, айрим талабалар кул телефони оркали чет давлатларга интервьюлар беришган. Бундан талвасага тушган укитувчи ва домлалар интервью бермасликларини илтимос килишган. Чунки домлалар ва укитувчилар ишдан бушатилишидан куркишади. Пахта йигим-терим пайтида, хар куни эрталаб мажлис утказилади. Мажлисда бир домла талабаларга карата мурожаат килган: «Хеч ким чет эл журналистларига интервьюлар бермасин. Илтимос, акс холда мени ишдан бушатишади. Менинг хотин, бола-чакам бор. Ишдан кетсам, уларни ким бокади?» деган. Шунда талаба йигитлар домласига:«У холда биз йигитлар хали уйланмаймиз» дейишган.
Далада пахта хам, кусак хам колмаган. Бу аклсиз хукумат бошликлари шунча пулларни бекорга сарф килиб, ёшларни пахтага чикаришади. Талабалар чидай олмасдан, даладан уйларига кочиб кетиша бошлайди. Йулда ИИБ ходимлари ушлаб оркага кайтаради,шунда хам талабаларнинг даладан ёппасига кочишлар кучайгандан сунг милиция ходимлари такдирларига тан беришди.
Мана шундай ешларнинг борлигидан оз булсада гурурландим.
Категория: Инсонлар ва ғоялар | Просмотров: 1845 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 2.0/1 |
Всего комментариев: 1
1 winner  
0
8P

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]