Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Пайшанба, 02.05.2024, 09:40

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Март 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Март » 13 » Россияда яна икки ўзбекистонлик ҳалок этилди
Россияда яна икки ўзбекистонлик ҳалок этилди
10:58
Россияда миллатчилик сўнги йилларда тобора қулоч ёйди
Россиядан келаётган хабарларга кўра, Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида икки ўзбекистонлик ўлдирилган.
Россия ахборот агентликларига мамлакат ҳуқук-тартибот оргаларидаги манбанининг билдиришича, 17 яшар ўзбекистонлик ўсмир йигит ишдан қайтаётган пайти пичоқлаб кетилган; 31 яшар яна бир ўзбекистонлик йигит жасади эса қурилиш вагончасида топилган.
Айни вақтда кузатувчилар Россия ҳокимиятининг баёнотларига қарамасдан, мамлакатда славян чеҳрасига мансуб бўлмаганларни аёвсиз калтаклаш ва ўлдириш ҳоллари тобора ортиб бораётганини таъкидлашади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳисоб-китоблари бўйича рус миллатчилари дастидан биргина жорий йилнинг икки ойида 36 одам ҳалок бўлган.
Санкт-Петербург шаҳар Ички ишлар идорасидаги манбага кўра, ўзбекистонлик 17 ёшли болани кечга яқин Санкт-Петербургда икки номаълум шахс пичоқлаб кетган.
Милиция ходимларининг айтишича, оғир яраланган ўспирин ота-онаси билан бирга ижарада турган уйи остонасида жон таслим қилган.
31 ёшли яна бир ўзбекистонлик йигит жасади эса Приморье шаҳри қурилиш иншоотларининг бирида топилган.
Милиция ходимларининг айтишича, марҳум боши ва баданида пичоқ ва калтак излари топилган.
Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, Россияда славян қиёфасига мос бўлмаган инсонларни калтаклаш ва ўлдириш ҳоллари деярли ҳар куни юз беради.
Икки ҳафта олдин Москвада фаррошлик қилган 26 ёшли Худойқулов Хуршид исмли йигит тақирбош гуруҳ аъзолари томонидан ўлдирилгани айтилганди.
Пойтахт Москва ва Санкт-Петербург охирги йилларда ксенофоб кайфиятлари энг кучли бўлган минтақаларга айланди.

Би Би Си

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1741 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 2.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]