Боши » 2008 » Март » 19 » «Эрк» Демократик партиясининг навбатдаги йигилиши.
«Эрк» Демократик партиясининг навбатдаги йигилиши.
01:31
18 март куни, Москва шахрида «Эрк» Демократик партияси Россия булими фаоллари йигилиши булиб утди. Йигилишда партия фаолиятини яна хам жонлантириш, янги аъзолар кабул килиш, мехнат мухожирлари билан учрашувлар ташкил килиш ва сайтларда чоп этилаётган маколаларни принтер оркали чикариб Москва шахрида мехнат килаётган мухожирларга таркатиш каби масалалар курилиб чикилди. Бундан ташкари, хар ойнинг биринчи якшанба куни партия фаоллари ва партияга аъзо булишни истаган Узбекистонликлар билан йигилиш утказиш режалаштирилди. Ушбу йигилишга «Эрк» Демократик партияси Москвадаги котиби Хамидулло Норматов, Мухаммад Исломов, хукук химоячиси Бахром Хамроев, «Узбекистон оналари» раиси ва «Эрк» Демократик партияси Россия ва Украина буйича координатори Гулсун Юсупова ва ушбу партия аъзоси Гулноза Хайитова ва бошкалар катнашди.