Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Душанба, 06.05.2024, 20:50

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Март 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Март » 23 » Мусофир аёл доди.
Мусофир аёл доди.
16:31
Ночорлигу нохакликдан узга юртга йул олдинг,
Жидолигу эзгуликни узинга шерик килдинг.
Огир мехнат зуридан букилса хам гарданинг,
Уйимга дон тулсин деб не дардларга чидадинг.
Мусофир номин олиб рангинг сариг булдиму?!
Бевафою пасткашлардан кунглинг туздак чукдиму?!
Ахволинга ачиниб сабр косанг тулса хам,
Кийналган бу жонинга хеч ким солмади малхам!
Волидаю,фарзандларинг курмай юриб куп ойлар,
Кузингни нурин тукиб,намдур доим киприклар.
Учай десанг канотинг йук,юртинг хидин согиниб,
Чегараю,киммат чипта турар йулингни тусиб
Майли,хеч хам кайгурма,бу кунлар хам утади,
Бой юртингни хароб килган уша иблис кетади,
Аллох берган мард посбонинг юртингда тахт минади!
Ахир сен маъбудасан,чиройга бой,иболи,
Вафодор ёр,асил она,магрур - узбек аёли!
Саида

Ассалому алайкум азиз ва мутабар юртдош:онахонлару опа-сингилларим.
Сизлар билан,илк бор, жахон интернетидан сухбатлашганимдан
бехат хурсандман.Гарчи шоира булмасам хам,билиб-билмай
шу езган шеъримни сизларга,мусофирликда юрган барча аёлларга,
багишладим.Уйлайманки хаммамизнинг дарду-аламларимиз ухшаш.
Шунинг учун ичимдагини сиз дардкашларимга тукиб солдим.
Хозирги кунда,юртимиздаги кийин иктисодий ахволга кура, мен Россиянинг Санкт-Петербург шахрида олти йилдан бери яшаб,ишлаб юрибман.Шу вакт ичида,кулимдан келгунча, нелаб кийналган ютдошларимга хам маънавий, хам моддий ёрдам бериб келмокдаман.
Негаки узим хам ,бошида, анча - мунча кийинчиликни бошимдан утказганман.Уйлайманки бу хаммамизнинг инсоний бурчимиз.
Санкт-Петербургда хам аёллар додини эшитадиган,хамдард булган ташкилот уз фаолиятини бошлаганидан купчилик хурсанд. Ташкилотимиз Москва шахрида ташкил килинган «Узбекистон оналари» бирлашмасининг Санкт-Петербург булимидир. Ушбу бирлашманинг раиси Гулсин Юсупова ва бошка аъзолари мени Санкт-Петербург булимига котиб килиб сайлашни маъкул билишган ва мен Россия худудида мехнат килиб, чарчашни нималигини билмай, эртаю-кеч факатгина Аллохга ишониб, ва эртами-кечми яхши кунлар келишидан умидвор хотин кизларимига озгина булса хам ёрдамим тегади деган умиддаман.Ишончим комилки, хали сиз азизларга,сайтимиз оркали,Санкт-Петербургдаги куплаб юртошларимиз хаёти ва фаолиятлари тугрисида ёзиб борамиз.
Саида Ахмедова
23.03.2008 йил.

Категория: Шеърлар | Просмотров: 1846 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 5.0/2 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]