Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Жуман, 03.05.2024, 21:58

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Март 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Март » 25 » Сирли суҳбат
Сирли суҳбат
10:07
...Ўғлининг қамоқдан чиқиб келганига хурсанд бўлган ота Яратганга шукроналар келтирди. Аввалига ўғлидан хафа бўлиб, судига бормаганига ва дўстидан ёрдам сўрамаганига афсусланди.
Хаёлида эса “бир икки кун дам олсин, сўнг бир гаплашаман” деб ўйлади. Орадан кунлар бир бирини қувалашиб хафта ҳам ўтиб кетди. Шу ўтган бир хафта ичида отанинг кўнглига бир ҳаракат қилиб ўғлига бу ҳақида гап очиш фикри келди, аммо нимагадир сўз очишга тили бормади. Ҳар сафар сочига бемахал оқ оралаган ўғлининг ёнига бораркан, беихтиёр сўрамоқчи бўлган гапларини сўрамасдан бошқа масалаларда гаплашарди.
Икки йилдан ортиқ қамоқда бўлиб, тенгдошларига нисбатан босиқ ва мулохазали бўлиб қолган ўғил эса отасининг унга нимадир демоқчи эканлигини билиб бугун ўзи гап бошлаб қолди.
Дада мен қамалгунимга қадар хеч бир диний ташкилотга аъзо бўлмагандим бу тухмат эди мен сигарет чекмасдим сиздан яшириб фақат нос отардим деди.
Ўғлини бу тарзда сўз бошлашидан хурсанд бўлган ота жимгина унинг кўзларига тик боқди ва ўғлининг кўзида акс этган ўзига таниш бўлмаган мунгни кўриб қўрқиб кетди.
Бир дақиқа ичида юз бир хар хил хаёлларга борди.
Ўғил эса буни сезмагандек, “хонамдан топилган тинтув вақтидаги марихуана деб аталмиш кўкатни эса биринчи кўришим эди”, деди.
Ўғлининг самимий сўзлаётганига ишонган ота эса беихтиёр ерга қаради ва унинг шууридан: «ўз ўғлимни гиёҳванд ва “хизбутчи”га чиқариб, ёрдам кўлини чўзмадим-а!» деган фикр ўтди.
Буни сезган ўғил, “хонамдан чиққан варақалардан ҳам хабарим йўқ эди, китобларни менга бир танишим, сеникида туриб турсин деб ўша тинтув ўтказилган куни эрталаб берганди”, деди.
Ота эса нима дейишини билмасдан: “Ўтган ўтди ўғлим келгусидаги ишларни ва ўқишингни харакатини қил”, деди.
Ўғил эса бир оз тин олиб “Менинг ўқишимни энди тиклаб бўлмайди, дада бундан ташқари менга энди иш хам беришмайди. Мен қамоқхонада мухолиф партия аъзоси бўлдим,” деди.
Ота бу сўздан бир қалқиб кетди.
Ўғил дадаси сўзини бўлмаганидан фойдаланиб, “Мен қамоқда туриб беш махал намоз ўқишни ва рўза тутишни бошладим, мен қамоқда динимизни тан олдим. Мен ўша ерда миллат гуллари ва асил миллатпарвар инсонларни кўрдим. Ҳаётни асл мазмуни нима эканлигини ва мени нега қамоққа тиқишганини англадим”.

Ота шу бир хафта мобайнида ўғлини вақти вақти билан ўз хонасига кириб кетиши сабаби нима эканлигини тушунди ва ич ичидан хурсанд бўлди. Аммо ўзининг отмиш ёшга кириб намоз ўқимаслигидан, тўғрироғи номоз ўқишни билмаслигидан ўксинди.

Ўғил эса дадасининг жимлиги, унинг сўзини бўлмай турганидан фойдаланиб, ичида бор гапни айтиб қолишга шошилди.
“Дада, мен қамоқда томирлари ўсган инсонларни кўрдим, сиз мени шу сўзимга ишонасизми? Инсоннинг томири ўсиши мумкинлигини эшитганмисиз? Инсон зах ертўлада қуёш кўрмасдан сақланса унинг томирлари ўсаркан, бу дахшатни мен мустақиллик деб аталмиш замонда кўрдим.
Бу инсон йигирма йилдан ортиқ тош турмада сақланган экан. У президентдан кечирим сўраса озод этиларкан. У эса мен бандасидан кечирим сўрамайман ва бандасининг азобидан қўрқмайман, мен Оллохнинг аъзобидан қўрқаман”, деб жавоб бераркан.
Дада! Мен инсонларнинг тирноқларини суғуришганларини кўрдим, икки барзангининг чалажон инсонни қўл оёғидан ушлаб мушук каби ерга уришларини кўрдим. Мен қамоқхонага келиб, эртаси ўз ориятлари учун ўзларини осганларини кўрдим.
Буларнинг барчаси сизу биз каби ўзбеклар, аммо уларни шу қийноқларга солаётганлар ҳам ўзбеклар. Шу ўзбекларнинг ҳам сизу биз каби фарзандлари бор, улар хам тўй томоша қилиб элга ош берадилар, улар ҳам концертларда ва байрамларда биз билан бирга бўладилар.
Ота ўғлининг нима демоқчи эканлигини англай олмай йигирма икки ёшли ўғлининг бу қадар улғайиб қолганидан лол турарди.
Ўғил эса сўзларини тугатса ҳаёт тугаши мумкиндек, шошиб сўзларди.
“Дада, қамоқдагиларнинг тўқсон фоизи нохақ айбланган, мен тушган авфномага улар хеч замонда тушмайдилар. Аммо ўғри, қаллоб, имонсизларнинг ўша ерда ҳам ошиғи олчи экан. Дада, қамоқ - тиканли симли кичик иншоот бўлса, Ўзбекистоннинг ўзи ҳам катта бир қамоқхона экан. Мен мана шуларни англадим.
Менга рухсат беринг дада, мен ватандан кетаман. Мен бир кун Оллох насиб этса қайтаман.
Ўғил шахт билан ўрнидан туриб, ота қаршисида тиз чўкди.
Хамма нарсани кутса ҳам ўғлидан бу сўзни ва бу каби ҳаракатни кутмаган вазирликда ишлаб келиб, ҳозирги кунда президент маҳкамасида ишлаган ота лол эди.
ДўстНазар
Швеция.
www.ponauz.info

Категория: Инсонлар ва ғоялар | Просмотров: 1647 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 zarina  
0
siz shvetsiyaning kaysi shahrida

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]