Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Шанба, 04.05.2024, 06:58

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Апрель 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Апрель » 4 » Қувурнинг устида ўтиришарди икки диктатор…
Қувурнинг устида ўтиришарди икки диктатор…
08:29
Uznews.net – Шу кунларда Бухарестда ўтаётган НАТО саммитида, иккита янги пайдо бўлган ўртоқ – Каримов ва Бердимуҳаммедовлар иштирок этишмоқда, улар ўз сиёсатларининг барча қирралари бўйича ягона жабҳада чиқиш қилишни режалашган.
Уларга НАТОнинг нима кераги бор?
Ислом Каримов ва Қурбонқули Бердимуҳаммедов – Марказий Осиёнинг иккита номдор мустабид раҳбарлари – Бухарестда (Руминия) ўтаётган НАТО саммитида фақат битта умумий мақсадни кўзлаб иштирок этишади, – келгусида иқтисодий ва сиёсий муносабатларини мустаҳкамлаш учун Альянс давлатлари ҳукуматларида яхши таасуротлар қолдириш.
Агар Ўзбекистон президенти Каримов учун – Нато саммитидаги учинчи бор иштирок этиш бўлса, Туркманистон президенти Бердимухаммедов учун – бу бир дебют, у имкони борича бундан фойдаланишга, Туркманистоннинг олдинги мустабид лидери Сапармурод Ниёзов даврида дунёда мамлакатга нисбатан мураккаблашган муносабатларни юмшатишга ҳаракат қилади.
Ва кўриниб турибдики, унинг Туркманистон президенти этиб сайланганига бир йил бўлсада мамлакатда, агар марҳум Туркманбоши ўрнига бутун мамлакат бўйлаб унинг портретларини оса бошлаганларини ҳисобга олмаганда деярли ҳеч нарса ўзгармаганига қарамай, барча янги бўлганлар каби, Бердимухаммедов учун ҳам НАТО давлатлари билан алоқалар боғлаш осон кечади.
Андижонда 2005 йилги оммавий отув тамғасидан кейин Бухарестда пайдо бўлган Ислом Каримов ҳақида эса бундай дея олмаймиз. Андижондаги ўз қотилликларидан кейин НАТО давлатлари лидерларининг кўзини қандай шамғалат қилиб, яна бир бор уларнинг марҳаматини қозонмоқ учун Каримов энди, нимаси билан ўз томонига оғдирмоқчи экан?
У аллақачон АҚШ армиясига Афғонистондаги урушни давом эттириш учун ҳарбий базаларидан фойдаланишга руҳсат берди?
Туркманистондаги таҳлилчиларнинг фикрига кўра, сўнгги пайтларда Каримов туркман президенти билан яқинлашига ва ҳатто унга айрим таъсир ўтказишга ҳам эришди, айниқса бу ташқи сиёсатга кўпроқ тааллуқли. Бухарестда ҳам Каримов ўз қўшниси Бердимуҳаммедовнинг бой энергия заҳираларини ва бунга қўшимча сифатида ўзини ҳам... «таклиф» қилишни кўзламоқда.
НАТО билан яқинлашишдан иккита лидер, энг аввало иқтисодий манфаатларни, мамлакатдаги мавжуд энергия заҳираларини Россия энергетика гиганти “Газпром” таклиф қилаётган арзонлаштирилган нархда эмас, жаҳон бозорида сотишни кўзлашмоқда. Шунингдек иккала президент ҳам кўпроқ сиёсий мустақилликни кўзламоқдаки, фақат Москва билан ҳамкорлик уларга бундай имкониятни бермайди.
Хизмат учун эмас, дўстлик учун…
Туркманистон ҳукуматидаги манбанинг Uznews.netга берган интервьюсига кўра, Қурбонқули Бердимуҳаммедов ўз сиёсатини кўпроқ Ислом Каримовнинг кўплаб маслаҳатларига риоя қилган ҳолда амалга оширмоқда.
Ёш туркман президентининг ўзи, ёки қари анча тажрибали Каримовнинг маслаҳати билан, қўшнилар билан баҳамжиҳат ҳаракат, унга туркман газини жаҳон энергетика бозорида яхшироқ шароитларда сотиш имконини бериши ҳақида айтиб қолди.
Ва Ислом Каримовнинг Ўзбекистони Бердимухаммедов ўз олдига қўйган мақсадни амалга ошириши учун яхши бир ҳамкор бўлиб кўринди. Икала давлат ҳам бой нефт ва газ заҳираларига эга. Ўзбекистон, бундан ташқари, туркман газини ўз ҳудуди орқали транзит қилиш имконига ҳам эга, бу билан у Ашхободга экспортер мамлакатлар билан битимларни амалга ошириш имкониятларини яратади.
Газ нархлари бўйича ягона нарх позициясини белгилаш аллақачон Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг “Газпром” рахбарлиги иштирокида, 2009 йилдан бошлаб “зангори олов”нинг “европа нарҳлари”да сотиш ҳақида билдириш имконини берди. Экспертларнинг сўзларига кўра, 1000 куб.м. газнинг нархи эндиликда 300 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги айтилмоқда. Бу эса Марказий Осиё экспортерларининг энергетика сиёсатида эришган катта ютуғидир.
Каримов Бердимухаммедовга – дўст, ўртоқ, биродарми?..
Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар, Ислом Каримов билан Сапармурод Ниёзов ўртасида 15 йилдан кўпроқ давом этган совуқ ва деярли душманларча муносабатлардан кейин Ашҳободдаги раҳбарият алмашгани туфайли кейинги икки йил ичида сезиларли даражада илиқлашди.
Туркманистоннинг илк ташқи ишлар вазири, кейинчалик туркман оппозицияси лидерига айланган Абди Қулиев ўзининг эсдаликларида ёзгани каби, Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришганидан буён Ислом Каримов ўзини минтақа лидери каби тута бошлади. Бироқ эришилган ютуқлар, тараққиёт жиҳатидан эмас, балки ўзбошимча хўжайин, ҳатто бошқа мамлакат раҳбарларига қўпол бир оҳангда фармон беришгача борадиган босс каби ўзини тута бошлади.
Сапармурод Ниёзов буни ҳис қилмаслиги асло мумкин эмас эди. Каримов ва Ниязов орасига тушган совуқчилик 90 йилларнинг биринчи ярмиданоқ бошланди, кейин мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар деярли душманлик даражасигача етиб борди, 2002 йилнинг ноябридаги воқеалар, Ашхабоднинг Тошкентни аксилдавлат фитнасида ва Туркманбоши ҳаётига суиқасдда иштирок қилишда айблаши бу совуқлашувнинг чўққиси бўлди.
Янги туркман лидерининг келиши билан, муносабатлар, афтидан, юмшай бошлади, дея ҳисоблашади экспертлар, айнан Каримовнинг оҳангидан бу сезилиб туради. Ўзбек президенти аллақачон ўтган йилнинг октябрида Туркманистонга сафар қилди, ўтган йилнинг мартида эса Ўзбекистонга давлат ташрифи билан Бердимухаммедов келиб кетди.
Ёш туркман президентининг Тошкентдаги дабдабали учрашувлари кўп нарсалардан дарак беради. Ўзининг самимийлигига янги дўстинини ишонтириш учун Каримов илтифотини аяб ўтирмади, Бердимуҳаммедовнинг донишманд сиёсатини кўкка кўтариб мақтади ва ҳатто унга Тошкент тиббиёт академиясининг фаҳрий доктори лавозимини ҳам туҳфа қилди.
Икки мамлакат лидерлари олтита расмий ҳужжатни имзоладилар: ўзаро коммюнике, ҳар томонлама дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги икки президент ўртасида ўтган йили октябрда Ашҳободда имзоланган ўзаро ёрлиқлар алмашув протоколи, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳужжатлар ва учта давлатлараро битимлар. Бироқ, ушбу ҳужжатлар амалда қандай кучга эгалиги жумбоқлигича қолмоқда.
Айни пайтда, Туркманистоннинг Ташовуз вилояти ва Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти ўртасидаги баҳсли ҳудудда жойлашган Кўкдумалоқ нефтконденсат кони тақдири ҳамон ечилмай келмоқда. Ҳар ҳолда, Бердимухаммедовнинг Тошкентга ташрифи давомида бу ҳақда оғиз очилмади.
Халқчи, у нима бўлади?
Айниқса икки мамлакатнинг чегарадош ҳудудларида яшаётган аҳоли Ўзбекистон ва Туркманистон муносабатларидаги янги қирраларни кўриб умидвор бўлишган эди. Улар, президентлар тилидан янграган «Халқлар дўстлиги ва қардошлиги»нинг ҳақиқатан ҳам ҳаётга тадбиқ этилишини орзиқиб кутишган эди.
Бироқ уларни кутгани амалга ошмади. Чегаранинг икки томонида яшовчи, ҳар куни чегара тўсиқларига, бож ҳирож тўлашни талаб қилувчи ҳарбийлар зўровонликларига дуч келувчи оддий одамлар манфаати тағин унутилди.
Президент Каримов Туркманистоннинг Ташовуз туманида яшовчи, зўрлик билан туркманлаштирилаётган улкан ўзбек диаспораси ҳақида ҳам унутди. Тикланган чегара тўсиқлари туркманистонлик ўзбекларнинг Ўзбекистондаги қариндошлари билан борди келди алоқаларига барҳам берди, ўзбек мактабларининг ёпилиши – уларни она тилида ўқиш имконидан маҳрум қилди, мактабларга мажбурий туркман кийимида келиш эса – уларнинг миллий маданиятидан айирди.
Чикками пукка?
Бироқ халқнинг муҳтожлиги ва манфаатлари ҳақида ўйлаш Ислом Каримовга ёт туйғу. Агар у қачонлардир халқ ҳақида ўйлаган бўлса, унда ҳам ўзига зиён келмаслиги учун оҳиригача отиб ташламаганидан афсусланибгина ўйласа керак. Ва эндиликда Андижон учун унга НАТО саммитида қатнашиш бироз ноқулай, ва у Бердимуҳаммедовга илтифот кўрсатиш учун анча куч йўқотишига тўғри келади.
Бироқ Каримовнинг навбатдаги режаси амалга ошадими? У тағин НАТО мамлакатлари ва биринчи галда АҚШ давлатининг марҳаматини қозона оладими? Унинг пешонасидаги Андижон тамғасини яширишда унинг ёнида янги пайдо бўлган туркман лидери ёрдам бера оладими?
Ва Ғарб мамлакатлари, гарчи туркман нефти ва гази билан яхшигина “ёғланган” бўлсада, Ислом Каримовнинг ўша шилимшиқ ботқоғига тағин ботишадими?..
Uznews.net
Категория: Хабарлар | Просмотров: 1481 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]