Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Якшанба, 05.05.2024, 14:39

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Апрель 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Апрель » 6 » Дунёларнинг гўзали йиғлар буюк мамлакат.
Дунёларнинг гўзали йиғлар буюк мамлакат.
14:49
 
Дуо
Муҳаммад Солиҳ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ўксиз қалбим ичинда йиғламоқда бир диёр,
Дунёларнинг гўзали йиғлар буюк мамлакат.
Йиғлар кўзда ёши йўқ, қўлида йўқ ихтиёр,
Бошида ҳамширадек энгашгандир ҳалокат.

Раббим, Раҳмонурроҳийм, бу зулм саҳросида,
Мунгли бошлар устида ёз раҳмат соябонин.
Бизга, ЭРК туйғуси бер, бир туйғуки осуда
тонгда уйғотсин забун диёрнинг соҳибини!

Раббим, кўриб турибсан, зардоб тўла ҳалқумим,
Битир бу имтиҳонни, ҳақорат қомусини.
Оллоҳим, қайтариб бер бахтиқора халқимнинг,
Россия даштларида йўқотган номусини.

Миллатимнинг қуриган томирига қон йўлла,
Нур бер унинг ғафлатдан хиралашган кўзига -
Токи ўрнидан туриб, Cен берган кучли қўл-ла,
Тарихий шапалоқни тортсин Золим юзига!

Категория: Шеърлар | Просмотров: 1408 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 3.7/3 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]