Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Душанба, 29.04.2024, 07:16

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Апрель 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Апрель » 13 » Соғлиқни сақлаш вазирлиги учинчи боланинг туғилиши учун жаримага тортиш ҳақида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги учинчи боланинг туғилиши учун жаримага тортиш ҳақида
18:36
Фарғона.Ру
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари республикада гўёки оилада учинчи бола туғилиши учун жарима санкцияларининг киритилиши ҳақидаги миш-мишларга раддия бердилар. “Бу гапларнинг бари асоссиз. Оилада учинчи ва ундан кейинги туғиладиган болалар учун давлат тўлов ундирмоқчи эмас”, - дея соғлиқни сақлаш вазирлигининг номини ошкор этишни истамаган вакилидан иқтибос келтирадилар республика расмий ОАВ.
Эслатиб ўтамиз, республикада бир неча ҳафтадан бери учинчи бола туғилиши учун жарима киритилиши ҳақидаги миш-мишлар юрибди. Бу миш-мишларни кўпроқ ошкор этилиши тақиқланган йўриқномаларни олаётган врачларнинг ўзлари ва тиббиёт муассасалари ҳодимлари тарқатмоқдалар. Бу гаплар бутун Ўзбекистон бўйлаб тез тарқаб кетди.

“Учинчи бола туғилиши учун 400 минг сўм жарима тўланар экан, кейинги бола туғилишига жарима миқдори кўпаяр экан. Қишлоқ жойларида аёлларга спиралларни бепул қўйишаётган экан”, - дея таъкидлайди ёш она ва уй бекаси Карина.

“Врачларнинг айтишича учинчи бола туғилгани учун 700 минг сўм беришар экан, - дейди тадбиркор Рашид. Яқинда унинг хотини иккинчи қиз туғди. – Аммо эвазига хотинларнинг бачадонини боғлаб қўйишар экан”.

“Мусулмонларга учинчи бола туғишни қандай қилиб тақиқлашади? – дея ғазабланади такси хайдовчиси. – Бизнинг икки фарзандимиз бор, учинчисини ҳам кўришни истаймиз, улар эса жаримага тортамиз дейишади...”

Ўз навбатида, Отабек исмлик милиция ходими хотинининг учинчи фарзанд туғиб берганини сўзлаб берди. “Худога шукур, янги қонун кучга киргунча улгурдик”, - дея хурсанд бўлиб жилмаяди у. Унининг айтишича, парламент депутатлари туғилишни чеклаш ҳақидаги қонунни муҳокама қилишмоқда. Ким ва қаерда жаримага тортиши ҳозирча номаълум. Аммо гинекологларни аёллар билан учинчи бола туғилишининг олдини олиш борасида фаол иш олиб бориш тўғрисида огоҳлантирганлар.

Бу каби миш-мишлар бутун Ўзбекистон пойтахти бўйлаб тарқаган. Расмий шахслар ҳар доимгидек индамаяптилар. Мана энди «Press-uz.info» тарқатган хабарига кўра, соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили сукунатни бузган. Эътибор беринг – номини ошкор этишни истамаган вакил. Балки у ҳаяжонланаётган аҳолини қандай бўлмаса ҳам тинчлантириш учун шундай дегандир. Шунга қарамай, унинг гапларидан шунга ўхшаш қонун тайёрланаётган бўлса ҳам, бу ташаббус бекор қилинганга ўхшайди.

Fehghana.ru

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1667 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]