Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Жуман, 03.05.2024, 18:54

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Апрель 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Апрель » 29 » Туркманбошининг яна бир сиёсатидан воз кечилди
Туркманбошининг яна бир сиёсатидан воз кечилди
09:02
Туркманистон Президенти марҳум Сапармурод Туркманбошининг ойлар ва ҳафта номларини номлаш қарорини қайта кўриб чиқишни парламентдан сўраган. Президент Гурбангули Бердимуҳамедов бу Туркманистон халқининг истаги эканини айтган.
Собиқ Президент Сапармурод Ниёзов январь ойини ўзининг, апрель ойини онасининг исми билан атаган эди. Бу Президент Бердимуҳамедовнинг собиқ раҳбарнинг мамлакатда опера, балет ва циркни таъқиқлашдек сиёсатини ўзгартириш йўлидаги охирги амалларидандир.

Би-би-си Швецияда чоп этиладиган Марказий Осиё таҳлилий ойномаси муҳаррири Мурод Эсенов билан боғланиб, Туркманистон президентининг охирги қарорини шархлаб беришни сўради.

Эсенов: Фикримча, бу жуда муҳим қарор. Чунки марҳум Туркманбоши томонидан ойлар ва ҳафта кунлари номларини ўзгартирганидан сўнг одамларнинг бошлари гаранг бўлиб, вақт нуқтаи назаридан чалкашмовчиликлар рўй берди. Бутун дунё бир вақт билан яшарди, туркманлар эса қайси вақтда яшаётганликларини билмай қолдилар. Туркманбоши ойи, Қурбансултон ойи деб айтсалар ҳам, бу аслида қайси ойлигини англаш қийин эди. Шунинг учун ҳатто расмий ҳужжатлар ва мактубларда ҳам дастлаб ой ва куннинг ўзгартирилган номи, кейин эса, қавс ичида аввалги номи бериларди. Ана шу жиҳатдан бу қарор ўта муҳимдир, лекин жаноб Бердимуҳамедов қабул қилган яна бошқа бир қатор қарорлар борки, улар туркман халқи учун анчайин кўпроқ аҳамиятга эгадир.

Би-би-си: Сиз бу ерда қандай қарорларни назарда тутмоқдасиз?

Эсенов: Масалан, тўққиз йилга тушириб қўйилган ўрта маълумотни бекор қилди, олийгоҳларда атиги икки йилга тушириб қўйилган ўқишни бекор килди, бекор қилинган аспирантура, фан доктори ва номзоди каби унвонларни тиклади. Бу каби қарорлар халқнинг кундалик ҳаёти ва келажаги учун жуда муҳим эди. Чунки 9 йиллик мактабни битирган ёшлар қўшни мамлакатлардаги бирон олий ўқув юртида ўқий олмасдилар. Ёки олий ўқув юртини атиги икки йилда битириб чиққан мутаҳассис ҳеч нимага ярамасди, қўлидан ҳеч иш келмасди. Ана шу каби қарорлар, менимча, Туркманистон жамияти учун жуда муҳимдир.

Би-би-си: Лекин, Президент Бердимуҳамедов қудратга келган вақти марҳум Туркманбоши сиёсатини давом эттириши ҳақида айтди, кейинчалик аста-секин ислоҳотларни кирита бошлади, бу жараён анча секин рўй бермокда деб уйлайсизми?

Эсенов: Менимча, бу жараённинг секинлик билан амалга оширилиши тўғри сиёсат. Чунки Туркманистон каби шарқ давлатларида радикал йўлда ва тезкорлик билан иш юритиб бўлмайди. Лекин, мана Бердимуҳамедов жанобларининг қудратга келишидан сўнг бир йилдан кўпроқ вақт ўтди ва Туркманбошининг ички ва ташқи сиёсатидан деярли ҳеч нарса қолмади. Мана қаранг, ташқи сиёсат соҳасида Туркманбоши мутлақо ихоталаниб олиш сиёсатини юргизганди, Бердимуҳамедов эса хоҳ яқин ва хоҳ узоқ хориж мамлакатларига, Оврўпо Иттифоқи, Хитой, Америкага тез-тез сафар қилмоқда. Мамлакат ташқи дунёга очилди. Ички сиёсатда ҳам Туркманбошининг иқтисод, таълим-тарбия, маданият соҳасидаги энг ғалати мантиқсиз қарорлари бекор қилинди. Албатта сиёсий озодликлар ҳозирча таъминлангани йўқ. Лекин, бу ҳам у томонидан ўйлаб қилинган иш менимча, чунки, ҳали айтиб ўтганимдек, ислоҳотларни аста-секин амалга ошириш керак. Радикал ислоҳотлар Туркманистон каби мамлакатда кўзланган мақсадга олиб келмайди.

Категория: Инсонлар ва ғоялар | Просмотров: 1438 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]