Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Душанба, 06.05.2024, 00:57

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Апрель 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Апрель » 29 » Ўзбек мулозимларига виза чеклови яна олти ойга тўхтатилди
Ўзбек мулозимларига виза чеклови яна олти ойга тўхтатилди
17:20
Оврўпо Иттифоқи Андижон воқеалари учун масъул, деб кўрилган ўзбек мулозимларига қарши виза чекловини яна олти ойга тўхтатди.
Бу ҳақда ОИ ташқи ишлар вазирларининг Люксембургдаги учрашувидан сўнг эълон қилинган.

Виза чеклови уч ойдан сўнг қайта кўриб чиқилади.

Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонда яна тўрт нафар инсон ҳуқуқлари фаолларининг қамоқдан озод этилиши ва Халқаро Қизил Хоч ташкилотига мамлакат қамоқхоналарига ташриф буюришга қайта рухсат берилишини олқишлаган.

Айни пайтда қамоқда қолаётган бошқа фаолларни ҳам озод этиш ва уларни таъқиб қилишга чек қўйишга чақирган.

Оврўпо ҳамжамияти Ўзбекистон ҳукумати билан инсон ҳуқуқлари борасида "натижага йўналган" мулоқотни давом эттириш истагида эканини урғулаган.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Оврўпо Иттифоқини Каримов ҳукуматига қарши жазо чораларини кучайтиришга чақириб келадилар.

'Жиддий ташвиш'

Оврўпо Иттифоқи Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида сўнгги ойларда эришилган "силжиш"га қарамай, мамлакатдаги вазиятдан "ҳануз жиддий ташвишда" эканини изҳор қилган.

Иттифоқ Ташқи алоқалар кенгашининг баёнотида жазо чоралари билан боғлиқ аввалги қарорларда қўйилган талаблар такрорланган.

Булар-қамоқдаги инсон ҳуқуқлари фаолларини озод этиш, Хьюман Райтс Вотч ташкилотининг фаолиятига изн бериш, БМТнинг қийноқлар бўйича маърузачиси билан "тўла ва самарали" ҳамкорлик ҳамда нодавлат ташкилотларининг рўйхатдан ўтиши учун қўйилган чекловларни олиб ташлаш сингари талаблар.

Иттифоқ уч ойдан сўнг виза чекловини қайта муҳокама қилар экан, ана шу соҳалардаги ўзгаришлардан келиб чиқиши айтилади.

'Рамзий чоралар'

Оврўпо Иттифоқининг жазо чоралари Ўзбекистон ҳукуматининг Андижон воқеалари юзасидан мустақил тергов ўтказиш талабларини рад этиши ортидан жорий этилганди.

Иттифоқ Андижонда тинч намойишчиларнинг ўққа тутилишини қоралаган ва ҳодисалар учун масъул расмийларни жавобгарликка тортишга чақирган.

Андижон воқеалари учун "тўғридан-тўғри масъул" деб кўрилган 12 нафар мулозимнинг Оврўпога сафар қилиши таъқиқланган.

Улар орасида собиқ ички ишлар ва мудофаа вазирлари- Зокиржон Алматов ва Қодир Ғуломовлар бор эди.

Ҳукумат томонидан фуқароларга қарата ўт очишга ким буйруқ берганини аниқлаш, бу ҳақдаги маълумотларни ошкор қилиш йўлида ҳеч қандай қадам қўйилгани йўқ


Холи Картнер, Хьюман Райтс Вотч

Аммо ўтган йил ноябрида Иттифоқ бу икки собиқ мулозим, шунингдек, Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло Бегалиевларни ушбу рўйхатдан чиқарган.

Аммо Ўзбекистонга нисбатан жорий этилган қурол-яроғ эмбаргоси ўзгаришсиз қолиб келмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонга нисбатан жазо чоралари юмшатилиши эмас, балки кучайтирилиши кераклигини урғулаб келадилар.

Хьюман Райтс Вотч ташкилотига кўра, жазо чоралари қанчалик рамзий бўлмасин, бу чоралар ҳозирги шароитда Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказишнинг ягона йўлидир.

"Ўзбекистон ҳукумати жазо чораларидан қутулишни исташи аниқ. Аммо Оврўпо Иттифоқи ўзбек томони барча талабларни бажармагунча, бу чораларда қатъий туриши керак", -деб айтди Би-би-си билан суҳбатда ташкилотнинг Оврўпо ва Марказий Осиё бўйича дастури раҳбари Холи Картнер.

Унинг фикрича, бир неча инсон ҳуқуқлари фаоллари қамоқдан озод этилган бўлиши мумкин, аммо Ўзбекистондаги фуқаро жамияти ҳануз катта босим остида қолмоқда.

Холи Картнернинг таъкидлашича, жазо чораларининг асл сабаби бўлган Андижонда юзлаб қуролсиз намойишчиларнинг ўлими учун ҳеч ким маъсулиятни бўйнига олгани йўқ.

"Ҳукумат томонидан фуқароларга қарата ўт очишга ким буйруқ берганини аниқлаш, бу ҳақдаги маълумотларни ошкор қилиш йўлида ҳеч қандай қадам қўйилгани йўқ", -дейди Хьюман Райтс Вотч вакили.

Ўзбекистон ҳукумати Андижонда қуролли исён бўлгани ва ҳодисаларда аксарияти "исломий жангарилар" бўлган 187 кишининг ҳалок бўлганини айтиб келади.

Президент Каримов Оврўпо Иттифоқи, НАТО ва Қўшма Штатларнинг воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш ҳақидаги чақириқларини рад этган.

'Қийноқлар давом этмоқда'

Айни пайтда инсон ҳуқуқлари фаоллари Ўзбекистон қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларга нисбатан муомаланинг янада ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқатишган.

Жумладан, шу ой бошларида беш йилга озодликдан маҳрум этилган таниқли шоир Юсуф Жуманинг яқинлари унинг соғлиги ёмонлашгани ва ўтган ҳафта шошилинч равишда Бухоро шаҳридаги юрак касалликлари шифохонасига олиб келинганини айтишган.

Юсуф Жума ва унинг икки ўғли ўтган йил декабрида Президент Каримовнинг истеъфосини талаб қилиб, ўтказилган намойишлардан сўнг ҳибсга олинган эдилар.

Шунингдек, мухолифатдаги "Эрк" партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг икки укаси-Муҳаммад ва Рашид Бекжонларнинг қийноққа тутилаётгани ҳақида хабарлар олинган.

Рашид Бекжоннинг аёли Бозоргул Бекжоннинг айтишича, унинг Навоий шаҳрида қамоқ жазосини ўтаётган турмуш ўртоғи шу йил бошидан буён уч марта жарима изоляторига ташланган ва ҳамма тишлари суғуриб олинган.

Сил касалига чалинган Муҳаммад Бекжоннинг эса Қашқадарё вилоятининнг Косон туманидаги қамоқхонада оғир шароитларда сақланаётгани айтилади.

Аввалроқ "Эрк" партиясининг яна бир фаоли Мурод Жўраевнинг жазо изоляторига ташлангани маълум бўлган эди.

Айни пайтда Бирлашган Миллатларнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак ўзбек расмийларига мамлакатдаги вазиятни ўрганишга рухсат беришни сўраб, қилаётган мурожаатлари жавобсиз қолаётганини айтган.

Би-би-си билан суҳбатда жаноб Новак Ўзбекистон ҳукумати ўзининг мамлакатга ташриф буюришини истамайди, деб тушунаётганини айтган.

2002 йилда Ўзбекистон қамоқхоналарига ташриф буюрган БМТ маърузачиси қийноқларнинг мунтазам қўлланишини айтган.

Категория: Таҳлил | Просмотров: 1705 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 5.0/1 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]