Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Жуман, 26.04.2024, 19:16

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Май 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Май » 7 » Москвада яна икки ўзбекистонлик ўлдирилган
Москвада яна икки ўзбекистонлик ўлдирилган
22:54
Москва милициясига кўра, сешанба куни пойтахт шимоли шарқида яна икки Ўзбекистон фуқаролари ўлдирилган.
Москванинг ВДНХ метро бекати яқинида юз берган қотиллик қурбонлари фаррош бўлиб ишлаётган эр-хотин экани айтилмоқда.

Милиция ходимларининг айтишича, славян миллатига мансуб, деб ишонилаётган уч ўсмир Ўзбекистон фуқароларини темир хивчинлар билан уришган ва уларни бир неча жойидан пичоқлаганлар.

Москва милицияси ҳодисанинг миллий адоват негизида юз берганини тахмин қилаётгани, аммо бошқа фаразлар ҳам кўриб чиқилаётганини айтган.

Москвадаги мухбиримизга кўра, шу йил бошидан буён ўнга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўлдирилган.

Ўтган ҳафта Москва вилоятида пичоқлаб ўлдирилган уч ўзбекистонликнинг жасадлари топилганди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Россиядаги ирқчилик ҳужумларининг асосий қурбонлари марказий осиёлик ва қафқослик меҳнат муҳожирларидир.

Айни вақтда кузатувчилар ирқчилик асосидаги жиноятлар кўлами Россияда хатарли даражага етгани ва ҳокимият миллатчи гуруҳларга қарши етарли даражада курашмаётганини таъкидлаб келишади.

Москвадан тортиб то Владивостокка қадар рус неофашистларининг ҳужумлари-ю маршлари оддий воқеликка айланган.

Ўзбекистонлик мардикорлар

Россия расмийлари ирқчилик ёки миллатчилик асосида жиноятлар содир этганларга нисбатан етарли чора кўрилмаётганига оид танқидларни рад этишади.

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари шу йил давомида Москва атрофида ўнларча меҳнат муҳожирлари жонига қасд қилган бир неча неофашистик гуруҳлар аъзолари жиноий жавобгарликка тортилганини маълум этишди.

Феврал ойидаги МДҲ раҳбарларининг учрашувида илк марта Марказий Осиё президентлари Россияда меҳнат муҳожирларига қарши ҳужумларни саммит кун тартибига киритган эдилар.

Президент Владимир Путин бу каби ҳужумлар учун кечирим сўраган ва уларни тўхтатиш йўлида чоралар кўришга ваъда берган.

Россиядаги меҳнат муҳожирларининг сони бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринга чиққан.

Россия Федерал Миграция хизмати ҳисоб-китобларига кўра, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони 1 миллион 800 мингдан ошган.

Аммо нодавлат ташкилотлари Россиядаги ўзбек муҳожирларининг сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлигини айтишади.

АҚШ Давлат департаментининг ҳисоб-китобларига кўра, ташқарида ишлаётган ўзбекистонликларнинг сони 3 миллионга етиши мумкин.

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1457 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]