Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Душанба, 29.04.2024, 03:19

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Май 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Май » 14 » Москва шахрида утказилган матбуот анжумани.
Москва шахрида утказилган матбуот анжумани.
01:07
$IMAGE1$12- май куни Москванинг мустакил матбуот марказида Андижон фожеясининг 3 йиллигига багишланган матбуот конференцияси булиб утди. Матбуотни «Хюмен Райтс Вотч» ташкилотининг ваколатли мутахассиси ва Марказий Осиё сиёсий эмигрантлар рахбари билан биргаликда утказилди. Матбуот – конференциясига катнашганлар:

1.Анна Нейтстат – Хюмен Райтс Вотч ташкилотининг ваколатли мутахассиси
2.Бахром Мардонович Хамроев - Марказий Осиё сиёсий эмигрантлари бирлашмасининг рахбари.
Ушбу пресс-конференцияга мустакил журналистлар хам таклиф килинди.
Мавзу: Андижон фожеяси: катагонлар кучаймокда.
Анна Нейтстат (Москва, 12 май 2008 й):
Узбекистон хукумати халиям Андижон вокеясига катнашган деб гумон килган одамларни катагон килмокда. СНБ ходимларининг сурокларидан ва доимо кузатувларидан, утказилаётган босимлардан безган куплаб Андижонликлар ватанни ташлаб узга юртларга кочиб кетишга мажбур буляптилар.
«Узбекистон хукумати кочок унвонини олган Андижонликларга ватанга кайтиб келишларига хеч кандай тускунлик йук деяпти. Аммо лекин хакикатда эса бунака эмас. Бу одамларнинг Узбекистон хукуматидан куркишга хар кандай асос бор. Кайтиб келган такдирда хам, буларнинг хаёти хавф остида» дейди Хюмен Райтс Вотч ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё буйича рахбари Холли Картнер.
Иккинчи маротаба Узбекистондан кочиб кетишга мажбур булаётган Андижонликлар Хюмен Райтс Вотч ташкилотига берган интервьюларида шундай дейишган:
«Ватанга кайтиб келганимиздан кейин, бизларни кайта-кайта сурок килишди. Ва кийноклар эвазига килмаган жиноятларимизни тан олишга мажбур килишди. Фарзандларимизни мактабларда укитувчиларнинг узлари «Сизлар ватан душманларининг болалари» деб камситишди».
Хюмен Райтс Вотч ташкилоти Узбекистон билан хамкорлик килаётган барча давлатлардан:
1.Узбекистон хукумати инсон хукуклари химоячилари, мутахассис ва журналистларга фожеяни урганиш максадда кенг йул очиб беришига баробарликда эришишни каттиян талаб килди.
2. Тошкентга мустаккил кузатучиларни, нохукумат ташкилотларни ва шу каторда дипломатларни фаолият курсатишига имкон яратиш ва кочкинлик макомини учинчи давлатдан олган ва уларга Узбекистон хукумати тарафидан босим утказиш йули билан кайтарилган шахслар билан учрашишга имконлар яратиб бериш.
3. Учунчи давлатлардан кайтиб келган узбекистонликларга хар хил босимлар утказишни тухтатишни талаб килди.
4. Ва шунга ухшаган катор талабларни Узбекистон хукумати олдига куйди.
Аммо, куйилган талабларга эришиш максадида, барча Узбекистон хукумати билан хамкорлик килувчи давлатлар билан биргаликда эришишни маъкул деб билди.
Матбуот-конференциясида Марказий Осиё сиёсий эмигрантлар бирлашмасининг раиси Бахром Хамроевнинг сузлаган нутки:
- Узбекистон халкига кучли адовати бор Каримов Андижон вокеяларигача, айбсиз ватандошларимни диний, сиёсий эътикодлари учун минг-минглаб ёшларимизни ёстигини курутди. Катагон килинганларнинг асосий кисмига жисмоний кийноклар килиш эвазига, Узбекистон камокхоналарини тулдирди. Букунги Узбекистон, узбек халки учун катта камокхонага айланганини хамма билади. Айрим Гарб давлатлари Каримов билан хамкорлик ва мулокат йули билан, максадимизни амалга оширамиз деб таъкид килувчилар янада чукуррок фикр килсалар яхши буларди. Менинг назаримда, жиноятчи Каримовга босим утказиш нотугри деганлар, жиноятга тугридан-тугри алокадор булмасаларда, маънавий алокадор булиб колмокдалар.
12.05.2008 й

Категория: Хабарлар | Просмотров: 1510 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]