Саҳифамизга хуш келибсиз меҳмон | RSS

Шанба, 04.05.2024, 00:14

Мундарижа
 
Хабарлар
Инсонлар ва ғоялар [10]
Хабарлар [42]
Таҳлил [2]
Шеърлар [4]
Интервью [9]
Кириш жойи
Хабарлар календари
«  Июль 2008  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
қидириш
Сайтлар
Статистика

Жаъми онлайнда: 1
Меҳмонлар: 1
Муҳлислар: 0
Бизнинг сўровнома
Оцените мой сайт
Всего ответов: 77
Боши » 2008 » Июль » 15 » Бухоро портлашларида ўлганлар сонини ЎзТв камайтирди
Бухоро портлашларида ўлганлар сонини ЎзТв камайтирди
19:37

Мен Бухоро фуқароси сифатида сизга шуни маълум киламанки¸Ўзбекистон оммавий ахборот агентлиги томонидан Бухоро вилояти Когон шаҳрида бўлиб ўтган портлашлар натижасида расмий маълумотларга кўра уч киши ҳалок бўлган¸ 21 киши яраланган деб айтилган.

Буни телевидение орқали ҳурматли ҳокимимиз Самойитдин Қосимович Хусенов ўзлари шахсан айтдилар ………………………….

Сиз оддий бир маълумотли инсон сифатида шу нотўғри маълумотларга қандай баҳо берасиз????????????????????

Фараз килинг сиз Бухоро шаҳрида турасиз.Уйингиз 14 км портлаш жойидан узокда ва портлаш натижасида деразангизда бирон бир ойна колмай хаммаси синиб кетди

Энди шу кўриниш портлаш жойидан 700 метрда бўлса ва сиз ўша ерда бўлсангиз …………………………………..

Ҳар эҳтимолга қарши айтиб қўяй: портлаш жойидан 700 метр нарида Когон шаҳар касалхонаси жойлашган.Шаҳар касалхонаси ҳарбий кисм билан якин орада бўлган.

Ҳарбий қисм ётоқхонлари 2 қаватдан иборат ва ён атрофидаги турар жой бинолари бор.Ундан ташқари ҳарбий қисм орқасида лўлилар қишлоғи жойлашган.

Энди яна бир аниқ маълумот: 3та 600 кг келадиган артиллерия снаряди

портлади¸ яъни уч маротаба қаттиқ портлаш.Ўзингиз хулоса чикаринг: қанча қурбонлар ва ярадорлар бор.

Яна аниқ маълумот: кичик аҳоли шаҳарчасидаги 12 мактаб биноси томини снаряд батамом қўпорган яъни бу Бухоро шаҳрида аниқроғи 14 км узокликда.

Когон шаҳрига аҳоли қайтди деганлари хам ёлғон.Бутун аҳоли Бухоро шаҳар
мактаб ва коллежларда ётибди . Овқатланиш таъминоти хусусий кафе ва ошхоналарга бириктирилган.

Бугун ўртоқ Президент жаноблари Каримов келадилар деб Когон шаҳар бозори фақат 3 соатга очилди.Лекин бу бозор шаҳарга кириш томонида жойлашган.Асосий бозор эса шаҳар ичида.

Аммо ўртоқ Каримов бу кун келмадилар.Эртага келар эканлар

Эртага ҳам худо билади ……………………………………….

Сиз вилоят суд мед экспертизасига¸ вилоят травмпунктига¸ Бухоро шаҳар касалхонасига¸ вилоят касалхонасига яъни бош врачларига телефон қилиб Когон шаҳридан қанча ярадорлар олиб келинди ва қанчаси оламдан куз юмди деб сўранг.Мен аниқ айтаман: агар уларда тариқча инсонийлик бўлса¸ улар ростини айтади.

Оддий бир рус халқи бирон бир фожиа туфайли бутун бир Россия ўлкасида мотам эълон қилади.

Бизларда¸ мусулмон халқида мотам у ëқда турсин телевидениеларда шўх шўх қўшиқлар янграяпти.

Сиз буни нима деб тушунсангиз тушунинг лекин мен ўз инсонийлик бурчим деб сизга ёзаяпман.Инсон умри қисқа ва буни бир оддий гул сифатида кўриш мумкин.

Сиз ўз умрингизни тасаввур этмоқчи бўлсангиз гулга назар солинг:гул бир ҳафтада ғунчалайди чирой этиб гуллайди ва ҳафта охирида сўлади.

Лекин инсон умри гул эмаску.

Энди колгани сиз ва сизга ўхшаган довюрак журналист ва ўз касбига вафодор

довюракларга ҳавола.

Сизга ва касбдошларингизга ҳурмат ила Насриддин Афанди
Бухоро шаҳри 14.07.08

Манбаа Понауз.Инфо

Категория: Хабарлар | Просмотров: 17984 | Добавил: gulsin | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 6
6 mopfuv  
0
ouhnprty

5 egqqgg  
0
xlipzn

4 pgbdll  
0
eiunogu

3 qaddqx  
0
phmcks

2 ceiaxh  
0
sppnideo

1 rdbxht  
0
azcdgxvs

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Кириш ]